“Авлиё” қай бирини танлайди: “Реал”ми ёки “Ливерпуль”?

Европада трансфер ойнаси ёпилганига қарамай, клублар келаси мавсум учун ўзларига мос ўйинчиларни танлаш билан шуғулланмоқда.

“Ливерпуль” ва “Реал”нинг манфаатлари бир футболчи устида тўқнаш келиб қолди. Ҳар икки жамоа скаутлари “Саутгемптон”да ўйнаётган ҳимоячи Армель Белла-Котчапга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

20 ёшли футболчи ёзда “Бохум”дан Англия премьер-лигасига кўчиб ўтган эди. “Авлиёлар” германиялик ҳимоячи учун Бундеслига жамоасига 10 миллион евро тўлади.

2026 йилнинг ёзигача “Саутгемптон” ўйинчиси ҳисобланган Армелнинг трансфери 16 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!