“Авлиёлар” бу шармандаликни ҳеч қачон унутмайди
Англияда “Саутгемптон”ни курашувчан жамоа сифатида эътироф этишади.
Бироқ бу жамоа тарихида Англия Премьер-лигасида қайд этилган икки шармандали натижани мухлислар ҳали ҳамон ҳазм қила олмай келади.
“Саутгемптон” футболчилари 2019 йили ўз майдонида “Лестер Сити” жамоасини қабул қилади. Ҳужумкор ўйин кўрсатган “тулкилар” мезбонлар жамоасини тўққиз марта ишғол қилади. “Авлиёлар” битта жавоб тўпини киритишга ҳам ожизлик қилади.
Орадан икки йил ўтиб, “Саутгемптон” худди шу ҳисобда “Олд Траффорд”дан мағлуб ҳолда қайтади.
Қизиғи шундаки, 0:9 ҳисобида якунланган ҳар икки ўйинга ҳам жамоани Ральф Хазенхюттль тайёрлаган эди.
Фикрлар