Австралия чемпионатида янги қарор қабул қилинди

Австралия чемпионатида ҳакамларга мураббийлар ва клубнинг бошқа ходимларига ўйин пайтида сариқ ва қизил карталарни кўрсатишга рухсат берилди.

AP хабарига кўра, А-League ва аёллар ўртасидаги W-League янгилик жорий қилинган дунёдаги илк мусобақалар бўлади.

Мураббийлар ва ходимлар техник ҳудудда қоида бузган тақдирда, яъни вақт чўзиш, сувли идишларни майдонга улоқтириш ва одобсизлик қилиш каби қоидабузарликлар учун жазоланади. Янгилик 2017 йил 3 ноябрдан кучга киради.

«Ҳакамлар ҳозир ҳам мураббийларга огоҳлантириш ва четлатиш каби жазоларни қўлламоқда. Аммо бунда сариқ ва қизил карталардан фойдаланилмасди. Энди эса, бу янгилик орқали мухлисларни яхшироқ хабардор қилиш имконияти пайдо бўлади. Бу билан ҳакамнинг иши қанчалик мураккаб эканини билиб олиш, уларнинг қарорини ҳурмат қилиш мумкин бўлади», – деди A-League раҳбари Грег О'Рурк.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!