Австралия U-23 бош мураббийи: "Саудия Арабистони анча кучли жамоа"
Эртага мамлакатимизда давом этаётган футбол бўйича U-23 Осиё кубогининг ярим финал учрашувларига старт берилади.
Бугун “Бунёдкор” стадионида мазкур баҳслар олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Австралия терма жамоаси бош мураббийи Тревор Морган ва футболчи Реми Нажжарин иштирок этиб, Саудия Арабистони U-23 жамоасига қарши кечадиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
Мураббий: - Бизда яхши имконият бор. Асосий жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиққанидан хурсандмиз. Бу бизга катта мотивация бўлиб хизмат қилиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Рақибларимиз анча кучли жамоа. Улар жисмонан ва техник томонлама қолганлардан устун бўлиб кўринмоқда.
Мен жамоамга ишонаман. Йигитлар ишончни оқлайди, деб ўйлайман.
Футболчи: - Фантастик старт бўлди. Финалга чиқиш учун ҳаракат қиламиз. Бу бизнинг ҳозирча энг асосий мақсадимиз.
Фикрлар