Австралия U-23 бош мураббийи: "Туркманистон муносиб тарзда чорак финалга йўл олди"
Бугун соат 18:00 да 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги чорак финал баҳсларига старт берилади. Дастлабки баҳс Австралия ҳамда Туркманистон терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
Мазкур ўйин олдидан Австралия олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тревор Морган қисқача ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Туркманистон ҳурматга лойиқ жамоа. Улар кучли жамоаларга қарши ажойиб қаршилик кўрсатди.
Тан олиш керак, рақибларимиз муносиб тарзда чорак финалга йўл олди. Бу жамоа ўз услубига эга.
Биз беллашувга яхши тайёргарлик кўрамиз ва ғалабани мақсад қилган ҳолда майдонга тушамиз. Аммо шуни унутмаймизки, Туркманистон ўзидан кучли рақибларга қарши қандай ўйнаш кераклигини яхши билади", - деди мутахассис.
Фикрлар