Австралия устози: "Қўпол хатомиз қимматга тушди"

Австралия терма жамоаси бош мураббийи Грэм Арнольд жамоасининг 1/8 финал босқичидан чиқиб кетгани ҳақида гапирди.

Австралияликлар Аргентинага чорак финалда мағлуб бўлди (1:2). Учрашувнинг 35-дақиқасида Лионель Месси ҳисобни очган бўлса, 57-дақиқада Хулиан Альварес жанубий америкаликларнинг устунлигини иккитага етказди. Учрашув сўнгида аргентиналикларнинг автоголи Австралиянинг ўйинга қайтишига бироз ёрдам берганди, бироқ Арнольд жамоасининг кучи бундан кўпига етмади.

"Биз ўйин бошида яхши ҳимояландик, аммо кейин Лионель Месси ажойиб гол уриб, майдондаги вазиятни ўзгартирди. Иккинчи бўлимда йўл қўйган қўпол хатомиз бизга қимматга тушди", - дейди австралияликлар бош мураббийи матбуот анжуманида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!