Австралия Хитой майдонида дуранг қайд этди, Жанубий Корея сафарда Ироқни тор-мор келтирди

"ЖЧ-2022" саралаши Осиё минтақаси “А” гуруҳининг 6-турида Жанубий Корея сафарда Ироқ терма жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Учрашув 3:0 ҳисобида кореяликларнинг ғалабаси билан якунланди. Меҳмонлар сафида голларни Ли Жэ Сон (33'), Сон Хин Мин (74') ва Жон Ву Ен (79') киритди.

“B” гуруҳининг 6-турида Хитой ўз майдонида Австралияни қабул қилди. Ўйин 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Мезбонлар сафида У Лэй (70'), меҳмонлар сафида эса Митчелл Дюк (38') гол муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!