Австралиялик мураббий "Локомотив"га қайтди

  • 8 август, 2022, 16:49
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Узоқ йиллар давомида "Локомотив"да фаолият олиб борган австралиялик мутахассис Мирко Еличич пойтахт клубига қайтди.

Tecno

2016-2019-йиллар мобайнида клубда фаолият олиб бориб, кетма-кет чемпионлик ва совринларнинг қўлга киритилишида Мирко Еличичнинг хизмати беқиёс бўлганди.

Ўз олдига юқори мақсадларни қўйган "Локомотив" футбол клуби иккинчи даврадан эътиборан Мирко Еличични жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида қайтганини маълум қилади.

Шу ўринда Миркога омад ва зафарлар, жамоамиз билан кўплаб ғалабалар тилаб қоламиз.



                                                                                                   "Локомотив" матбуот хизмати 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!