Автогол - аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг энг яхши тўпурари

Францияда бўлиб ўтаётган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида гуруҳ босқич ўйинлари якунланди.

Gracenote Live нашри тарқатган хабарга қараганда мусобақанинг гуруҳ босқичида дарвозаларга жами 8та автогол киритилди. Эътиборлиси, бирорта футболчи гуруҳ босқичида бу қадар кўп гол урмади.

Ҳозирча мундиалнинг энг яхши тўпурарлари АҚШлик Алекс Морган ва австралиялик Саманта Керрлар бўлиб туришибди. Улар ҳисобида 5 тадан гол мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Usmonjon Anvarov
22/06/2019 15:53
????????????????
&
Shavkat_boy
22/06/2019 14:20
8-ta daxshat ku