Аввал бунақаси бўлмаган. Ёхуд ПФЛ Суперлига учун янги интрони тақдим этди (видео)
Эртага Суперлиганинг янги мавсумига расман старт берилади. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бу сафар мусобақанинг интросига алоҳида ёндошишга ҳаракат қилди. Айтиш керакки, ушбу интрода ҳар бир жамоанинг ўз рамзлари, анъаналари акс этган.
"Coca-cola Суперлига интросига бу сафар алоҳида ёндошишга ҳаракат қилдик. Бизда ҳар бир клуб ўз рамзларига, анъаналарига эга. Шу жиҳатлар интрода акс эттиши учун ҳаракат қилинди.
Албатта ҳар кимнинг ўз диди ва қарашлари мавжуд. Ишонамизки, баҳо бераётганда мана шу жиҳатни инобатга оласиз", - деб ёзди ПФЛ Бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграм каналида.
Қуйида ушбу интрони томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар