Аввал кўнмаган юлдуз барибир Роналдунинг жамоасига борадиган бўлди
“Ювентус” дарвозабони Войцех Шченсни ҳам Европа футболини тарк этадиган бўлди.
Польшалик голгипер Криштиану Роналду ўйнаётган “Ан-Наср”дан таклиф олган эди. Аввалига Войцех йилига 15 миллион евролик маош эвазига Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга кўнмади.
The Athletic нашрининг маълум қилишича, кейинги музокараларда саудияликлар машҳур футболчининг розилигини олган.
Войцехга бу гал ҳар мавсум учун 19 миллион евро маош ваъда қилинди.
Энди “Ан-Наср” мутасаддилари “Ювентус” билан келишиб олиши керак. Аслида туринликлар бир йиллик шартномаси қолган 34 ёшли дарвозабон билан хайрлашишга қарши эмас.
Фикрлар