Авваллари Европа Лигасини менсимаган инглизлар энди бу мусобақада айёрлик қилишмоқда

Футбол жамоатчилиги Европа лигасини Унаи Эмери ва “Севилья” лигаси деб атайди. Чунки бу икки ном охирги йилларда турнирда ғолибликни ҳеч кимга бермай келмоқда. Аммо амалдаги чемпионнинг бу галги уриниши нимчорак финалда якунланди.

europa-league-QF-draw-reaction

Инглизлар АПЛда рақобат кучайгани учун ЕЧЛга ЕЛда ғолиб чиқиш орқали ўтишга ҳаракат қилишмоқда. Чунки Англияда авваллари 4 та клуб чемпионлик учун курашарди. Ҳозир эса уларнинг сони 6 тани ташкил этади. Халқаро мусобақалар учун кураш ҳам жуда авжида. “Манчестер Юнайтед”, “Челси” ва “Арсенал” охирги йилларда ЕЛ иштирокчисига айланиб қолишмоқда. Шу боис ушбу жамоалар мазкур мусобақада зафар қучиб, “кўҳна қитъа”нинг энг нуфузли турнирига йўл олишмоқда. Бу мавсум ҳам шунга яқин. Авваллари ушбу лигани менсимайдиган АПЛ жамоалари энди айримларининг умидига айланган.

2601251_w1

ЕЛнинг ярим финалига Англиянинг икки жамоаси – “Челси” ҳамда “Арсенал” етиб келди. Англияликларда имконият юқорироқ. Фақат “Валенсия” финалга чиқиш учун “Арсенал” билан баҳсда нимадир қилишига умид қилса бўлади. Лекин Эмери бу мусобақа “китоби”ни ёзган мутахассис эканлигини ёддан чиқармаслик лозим. Иккинчи жуфтликда германияликларнинг юриши катта эҳтимол билан тўхтайди. Сарри шогирдлари ички чемпионатдаги омадсизликларини чиқариб олишга уринадилар.

Маълумот ўрнида, ўйинлар 00:00да старт олади.

meet-the-europa-league-semi-finalists

2 май. 1/2 финал. Биринчи ўйинлар

“Арсенал” – “Валенсия”

“Айнтрахт” – “Челси”

9 май. 1/2 финал. Жавоб ўйинлар

“Валенсия” – “Арсенал”

“Челси” – “Айнтрахт”

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
02/05/2019 13:57
англия чемпионатида бошқалар жуда ҳам кучайиб кетди
&
STARK
02/05/2019 20:31
APL klublarini yevropada davri kelyabdi shakili
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
02/05/2019 13:56
буларни бошқа йўли ҳам қолмадида