Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Кикбоксинг ассоциацияси ўртасида келишув имзоланди

2020 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.

Бугун Агентлик тасарруфидаги Ноширлик соҳасида мутахасислар тайёрлаш коллежи спорт залида Кикбоксинг ассоциацияси мутасаддилари, спортчилар ҳамда Агентлик ходимлари учун машғулотлар, кўргазмали чиқишлар ҳамда маҳорат сабоқлари бўлиб ўтди.

image_58

Шундан сўнг, икки ташкилот раҳбарлари ўзаро кикбоксинг спорт турини Ўзбекистонда ва халқаро майдонда оммалаштириш, ўзбек спортчиларини дунёга танитиш, Агентлик ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича муносабатларни ва ҳамкорликни ривожлантиришни кўзда тутувчи ўзаро ҳамкорлик келишувини имзоладилар.

йй

Ҳамкорликдан кўзланган мақсад — аҳоли ўртасида кикбоксинг спорт турини оммалаштиришга кўмаклашиш, етук спортчилар билан учрашув ва семинарлар ташкил этиш орқали ёшларнинг кикбоксинг ҳақидаги билим ҳамда кўникмаларини ошириш, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали ушбу спорт турини кенг тарғиб этишдан иборат.

цццау

Келишув доирасида кикбоксинг соҳаси ходимлари учун оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиш тартиби ва усуллари бўйича услубий кўрсатмалар бериш, телеканаллар ва ижтимоий тармоқларда онлайн видеодарслар ташкил этиш, турли семинар, учрашув, брифинг ва йиғилишларни ўтказиш кикбоксинг ҳамда спортнинг бошқа турлари бўйича ҳар хил электрон, аудио ва қоғоз шаклдаги китоб ва услубий қўлланмаларни яратиш ва нашр этишда кўмаклашиш каби масалалар ўрин олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!