"Ахмат" футболчисига биргина гол учун Hyundai автомобили совға қилинди (фото)
"Бериша Чеченистон Республикасининг Биринчи Президенти, Россия Қаҳрамони Ахмат Хожи Қодиров номидаги минтававий фонд томонидан Hyundai Solaris автомобили билан тақдирланди.
Шанба куни бўлиб ўтган учрашув сўнггида у ажойиб гол киритишга эришди. У ҳар бир ўйинда бор кучини бериб, жамоаси учун қайғуради. Бериша ҳақли равишда "Ахмат" - "Тамбов" (1:1) баҳсининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Аминманки, жамоамизнинг улкан ғалабалари ҳали олдинда", - деб ёзди Даудов ўзининг "Instagram" саҳифасида.
Фикрлар