Ахмед Алимбеков Иссиқкўлда чемпион бўлди

Қирғизистоннинг Иссиқкўл шаҳрида “Қирғизистон марвариди” дея номланувчи жанговар спорт турлари бўйича фестивал бўлиб ўтмоқда. Унда қўл жанги, кикбоксинг, Ушу санда, Бирман бокси ҳамда ММА йўналишида ўзига хос форумлар ва жанглар ўрин олган. Мазкур турнирда ҳамюртларимиз ҳам иштирок этиб, ажойиб натижаларни қўлга киритишмоқда. Жумладан кикбоксинг бўйича 86 кг да ринга кўтарилган юртдошимиз Ахмед Алимбеков барча рақибларини мағлуб этиб, фестивал ғолибига айланди.

аха

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!