«Аякс», «Янг Бойз» ва АЕК Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритди
Ads

Кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи йўлланмаси учун сўнгги плей-офф босқич учрашувларининг жавоб ўйинлари бўлиб ўтди ва гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритган клублар номи маълум бўлди.

Унга кўра икки ўйин натижасига кўра Киевнинг «Динамо» (3:1, 0:0) клубини таслим эта олган «Аякс», «Динамо» Загребдан (1:1, 2:1) кучлироқ бўлган «Янг Бойз» ҳамда Венгриянинг «Види» (2:1, 1:1) клубини икки ўйин натижасига кўра доғда қолдирган Грециянинг АЕК якунда гуруҳ босқичига кўлланмани қўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛнинг янги мавсумига бугун қуръа ташланади.