"Аякс" бош мураббийи жамоа "шпорлар" ҳимоячисига қизиқаётганини тасдиқлади

"Аякс" бош мураббийи Эрик Тен Хаг, ёзда "Тоттенҳем" билан шартномаси якунланадиган белгиялик ҳимоячи Ян Вертонген амстердамликлар таркибига қайтиши мумкинлигини истисно қилмади.

"Ян биз учун бегона футболчи эмас, шунинг учун унинг "Тоттенхем"даги вазиятини кузатиб бормоқдамиз. Агар ҳаммаси биз ўйлагандек якунланса, унда уни албатта сафимизга қўшиб оламиз.

Агар Ян бизнинг таркибимизга ўтиш учун очиқ бўлса, бизга бу чизиқда ўйнайдиган футболчи керак. Бизда ёш билан боғлиқ чекловлар йўқ. Агар кимдир етарлича савияга эга бўлса, унда унинг ёши ҳам бизга мос келади", - дейди Тен Хаг.

Маълумот ўрнида, апрелда 33 ёшни қаршилайдиган Вертонген "Аякс" тарбияланувчиси ҳисобланади. У етти ярим йил олдин Амстердамдан Лондонга кўчиб ўтган эди.

Жорий мавсумда Ян "шпорлар" таркибида барча турнирларда 22 та ўйин ўтказиб, битта гол ва битта голлик узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!