"Аякс" етакчиси "Ювентус"га қарши ўйнай олади
Амстердамнинг "Аякс" клуби ярим ҳимоячиси Френки де Йонг "Ювентус"га қарши бўлиб ўтадиган ЕЧЛ чорак финал жавоб баҳсида иштирок этиш учун Туринга йўл олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, де Йонг шанба куни Голландия чемпионати доирасида "Эксельсиор" жамоасига қарши бўлиб ўтган ўйиннинг биринчи бўлимида жароҳат олган ва захирага олинган эди.
Маълумот учун, "Ювентус" - "Аякс" учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади. Ушбу жамоаларнинг Амстердамда ўтган ўйинида 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилганди.
Фикрлар