"Аякс" еврокубокларда ноёб натижа қайд этди

Хабарингиз бор кеча “Аякс” Туринда “Ювентус”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб Чемпионлар лигасининг ярим финалига йўлланмани қўлга киритди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра амстердамликлар шу тариқа еврокубокларда ноёб натижа соҳибига айланишди. Боиси, шу кунгача ҳеч бир клуб бир мавсумда ҳам “Реал”ни, ҳам “Ювентус”ни сафарда мағлубиятга учратмаган.

Эслатиб ўтамиз, “Аякс” ЕЧЛнинг 1/8 финалида “Реал”ни Мадридда 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!