"Аякс" Голландия футболи тарихида янги саҳифа очди

Амстердамнинг "Аякс" клуби кеча Голландия чемпионатининг 32-турида "Витесс"ни 4:2 ҳисобида енгди.

Кечаги ўйиндан сўнг “Аякс”нинг жорий мавсумда киритган голлари сони 160тага етди. Эътиборлиси, Голландия футболи тарихида ҳали ҳеч бир клуб бир мавсумда бу қадар кўп гол урмаган эди.

Маълумот учун, бунга қадар ушбу рекорд 40 йил давомида "АЗ Алкмаар" (158) клубига тегишли эди.

Эслатиб ўтамиз, “Аякс” жорий мавсум яна 5 ёки 6та ўйинда майдонга тушади. Шу боис уларда ушбу рекордни янада яхшилаш имконияти мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!