Аввал хабар берганимиздек кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи йўлланмаси учун сўнгги плей-офф босқич учрашувларининг жавоб ўйинлари бўлиб ўтди ва гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритган клублар номи маълум бўлди.

Жумладан, Киевнинг «Динамо»  клуби ўз майдонида «Аякс»ни қабул қилди. Учрашув 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг билан якунланди. Бироқ, Амстердамдаги ўйинда киевликлар 3:1 ҳисобида имкониятни бой беришгани боис, икки ўйин натижасига кўра айнан голланд клуби гуруҳ босқичига йўл олди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин: