"Аякс" "Лилль"га қарши ўйинда супер камбэкни амалга оширди (видео)

УЕФА Европа лигасининг 1/16 финал дастлабки баҳсида “Аякс” сафарда “Лилль”га қарши баҳс олиб борди.

Франциядаги беллашув 1:2 ҳисобида амстердамликларнинг ғалабаси билан якунланди. Дастлаб “Лилль” футболчиси Тимоти Веа (72') ҳисобни очган бўлсада, ўйин якунланиши арафасида Душан Тадич (87') ва Брайан Броббей (89') ўз голлари билан “Аякс”га ғалаба олиб келди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!