"Аякс" МЮ харидор бўлаётган собиқ дарвозабонга янги шартнома тайёрлади

Эдвин ван дер Сар "Аякс"да клуб бош директори лавозимида қолади. Бу хақда vi.nl нашри хабар бермоқда.

Амстердам клуби билан ван дер Сарнинг амалдаги шартномаси ноябр ойининг ўрталарида якунига етади, аммо "Аякс" унга тўрт йилга мўлжалланган янги шартнома ҳозирлаб қўйган. Томонлар янги келишувга яқин ҳафталар ичида имзо чекишади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Манчестер Юнайтед" ван дер Сарни клуб директорлигига олиб келиш ниятидалиги хабар қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!