“Аякс” “Реал”нинг ёш юлдузини ижарага олиши мумкин
Ads

 

Испаниянинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, айни пайтда “Реал”нинг “Кастилья” жамоасида тўп тепаётган Мартин Эдегорга Голландиянинг “Аякс” клуби қизиқиш билдирмоқда.

Хабарларга қараганда, “Аякс” хавбекни қишки трансферлар мавсумида ижара асосида ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, 18 ёшлик норвегиялик футболчига Голландиянинг яна бир жамоаси “Херенвен” ва Англиянинг “Ливерпуль” ва “Вест Хэм” каби клублари қизиқиш билдиришмоқда.