"Аякс" ёзда "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи

Амстердамнинг "Аякс" клуби ёзда "Реал" ярим ҳимоячиси Мартин Эдегорни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда De Telegraaf нашри хабар тарқатмоқда.

Ўз навбатида “қироллик клуби” ҳам 20 ёшли норвегиялик футболчисини сотиб юборишга тайёр, фақат уни 20 млн евродан камига қўйиб юборишмоқчи эмас.

Маълумот учун, Эдегор жорий мавсумни Голландиянинг “Витесс” клубида ижара асосида ўтказмоқда. У бу мавсум 33та ўйинда майдонга тушди ва 8та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!