“Аякс” – “Юве” ўйини ғолиб ва мағлублари ким? (Эркин Ғайбуллаев блоги)

“Аякс” ва “Ювентус” кеча Чемпионлар Лигасининг чорак финали дастлабки учрашувида 1-1 ҳисобида дурангга имзо қўйишди ва ўйин тақдирини келаси ҳафта Туринда ҳал қиладиган бўлишди.

Ўйин эса амстердамликларнинг бир қатор хавфли вазиятлари билан бошланди. Бироқ уларнинг зарбаларига аниқлик етишмади ва биринчи бўлим якунланиши арафасида Криштиану Роналду катта саҳнага чиқди. Унинг боши билан ажойиб тарзда гол уриши жамоасини ҳисобда олдинга чиқиб олишига сабаб бўлди. Аммо “Аякс” иккинчи бўлим бошланиши билан Жоао Каселунинг хатосини жазолади ва орадаги фарқни йўққа чиқарди.

Хўш, ўйин ғолиб ва мағлублари ким? Қуйида таҳлил қилиб кўрамиз.

Ғолиб: Криштиану Роналду

Роналду биринчи бўлимни Велтман соясида тинчгина ўтказди. Ҳимоячи португалиялик юлдузни муносиб тарзда қўриқлай олди. Натижада, туринликлар ҳужумни ташкил қилишда ўнг қанотда Бернардескининг ёрдами билан ташкиллаштиришга уринишди. Мезбонлар кўп ҳолларда яхши ҳимояланишди.

Аммо Роналду яна бир марта тўғри пайтда тўғри жойда бўлиш қобилиятини намоён қилди ва рақибни жазолади.

Амстердамликларнинг ҳужумга берилиб кетиши натижасида меҳмонлар қарши ҳужумдан унумли фойдаланишди. Португалиялик ҳимоячи Канселу ҳамюртини тўп билан чиройли тарзда таъминлай олди.

Бу Роналдунинг ЕЧЛдаги 125 голи бўлди. Гол Роналдунинг чорак финаллардаги 24-голига ҳам айланди. Энг яқин таъқибчисидан 14 тага кўп дегани.

Португалиялик супер юлдуз кичик жароҳатлар сабаб “Атлетико” устидан қозонилган ғалабадан бери жамоасига ёрдам бера олмай келаётганди.

Мағлуб: Марио Манджукич

Роналду тарихни янгилашга уринаётган бир пайтда, унинг ҳужумдаги шериги Манджукич ўйинда йўқолиб қолди.

Кьеллини йўқлигида жамоага сардорлик қилган хорватиялик футболчи Маттейс Де Лигт бошчилигидаги ёш ҳимоя чизиғини имтихондан ўтказа олмади.

У захирага олингунга қадар, тўпга атиги 21 марта оёғи тегди. Бу захирага олинаётган пайтдаги энг паст кўрсаткич бўлди.

21 марта тўпга тегган футболчидан рақиб дарвозаси томон тахдид солишни кутиш мантиқсиз.

60-дақиқада ўз жойини бўшатиб берган пайтда унда 21 марта тўп билан муомала, 0 зарба, 47 % аниқлик, 17 имкониятдан атиги 8 таси муваффақиятли чиққанлиги ҳақидаги статистика бор эди. Хорватиялик футболчи бу ўйинни тезроқ унутиши керак.

Ғолиб: Давид Нерес

“Аякс” биринчи бўлимни анча мазмунли ўтказди. Аммо уни якунлашда нимадир етишмади. Хаким Зиеш Шеснини 4 зарбаси билан синовдан ўтказмоқчи бўлди. Шундан атиги иккитаси анча хавфли кўриниш олди.

Аммо танаффусда ўша нимадир ўзгарди ва Давид Нерес саҳнага чиқди. Иккинчи тайм бошланганига атиги 25 сония ўтганида Нерес Канселунинг қўпол хатосидан унумли фойдаланди ва жамоаси учун гол урди.

Бу Нереснинг барча мусобақалардаги 12-голи бўлди. Шундан 7 тасини у сўнгги 8 ўйин ичида уришга муваффақ бўлди.

Мағлуб: Ҳаким Зиеш

Зиеш ажойиб футболчи эмаслигини ҳеч ким инкор қилмаяпти, бироқ у “Ювентус”га қарши ундан кутилган ўйинни кўрсата олмади.

“Аякс” ўйиннинг маълум қисмида “кекса синьора” устидан ҳукмронлик қилди. Ҳатто иккинчи ёки учинчи голини ҳам уриши мумкин эди.

Марокашлик футболчи танаффусгача бир қатор вазиятларни кўкка совурди. Амстердамликларнинг 17 зарбасидан нақ еттитасини йўллади. Аммо уларнинг бирортаси дарвоза тўрига бориб тушмади.

Аммо у ЕЧЛнинг энг кўп зарба йўллаган футболчисига айланди. 45 та зарбасидан атиги 18 таси аниқ чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!