"Аякс"дан учралган мағлубиятдан сўнг "Ювентус" акциялари нархи тушиб кетди

"Ювентус" кеча оқшом ЕЧЛ чорак финал босқичи доирасида "Аякс"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди.

 Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, сешанба оқшомида Турин клуби акциялари нархи 1,69 еврони ташкил этган бўлса, тонгда бу кўрсаткич 1,30 еврога қадар тушиб кетди.

Bloomberg хабарига кўра эса акциялар нархи яна тикланмоқда ва ҳозирга келиб, 1,41 еврога кўтарилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!