Айни пайтда Неймарга етадигани йўқ

ПСЖ ҳужумчиси Неймар Европанинг кучли бешлик чемпионатларида энг сермаҳсул футболчига айланди.

30 ёшли футболчи Франция чемпионатида иккита учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига учта гол ва учта ассист расмийлаштирди. Гол+пас тизими бўйича олти балл жамғарган Неймарга бу кўрсаткич бўйича ҳеч бир ўйинчи тенглаша олмаяпти.

Бундан ташқари, бразилиялик юлдуз Франция Суперкубоги учун ўтказилган ҳал қилувчи беллашувда битта гол уриб, иккита ассистни қайд этган.

Неймар фаолияти давомида “Сантос”, “Барселона” ва ПСЖ клублари учун жами 467 та учрашувда қатнашиб, 280 та гол ва 174 та ассист муаллифи бўлган. Унинг парижликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!