Ads

Франкфуртнинг “Айнтрахт” клуби ҳимоячи Данни да Кошта ҳамда ярим ҳимоячи Мият Гачиновичлар билан амалдаги шартномани узайтирди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича ҳар иккала футблчи билан ҳам 2022 йилга қадар шартнома имзоланган.

Маълумот учун, 25 ёшли Кошта жорий мавсум Бундеслигада 16та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. 23 ёшли Гачинович эса 15та ўйинда майдонга тушиб, жамоасининг 1та голига ассистентлик қилишга эришди.