"Айнтрахт" мухлисларидан ажойиб акция

Унда Англиянинг "Арсенал" ва "Челси" клублари ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб боришади. Германиянинг "Айнтрахт" клуби мухлислари Бокудаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун мазкур финал ўйинига чипта тақдим этишни режалаштирмоқдалар.

"Бизда 100 га яқин чипталар мавжуд ва уларни жўнатишни бошладик. Болажонлар учун Европа лигаси финали ушалиб бўлмас орзу саналади. Шунинг учун биз болаларга уларни бундай совға беришга қарор қилдик", - деди акция ташкилотчиларидан бири. 

Эслатиб ўтамиз, "Айнтрахт" Европа лигаси ярим финал босқичида "Челси"га имкониятни  бой бериб мусобақа билан ҳайрлашган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!