“Айнтрахт” “Реал”нинг устидан кулди

“Реал”да ўйнай олмасдан, собиқ жамоаси “Айтрахт”га ижарага ўтган Лука Йович Бундеслигадаги дастлабки учрашувида “Шальке” дарвозасини икки марта аниқ нишонга олди.  Шундан сўнг, “Айнтрахт” матбуот хизмати мадридликларга ҳазил қилди.

“Сизлар уни ўйинга туширсангиз кифоя эди...Лука ажойиб қайтишинг билан табриклаймиз!, - деб ёзди клубнинг Твиттердаги расмий канали.

“Қироллик клуби” билан келишувга кўра, сербиялик ҳужумчи мавсум охиригача “Айнтрахт” шарафини ҳимоя қилади.

Қизиғи Лука Йович “Реал” таркибида иккита гол уриш учун 32 та ўйинда ҳаракат қилди. “Айнтархтда” эса бу ишни бир уринишда уддалади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)