"Айнтрахт" устози: "Реал"га муаммо туғдира олишимизга аминман

"Айнтрахт" бош мураббийи Оливер Глансер "Реал"га қарши ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашиб ўтди. 

Эртага франкфуртликлар Европа Суперкубоги доирасида Мардид жамоаси билан куч синашади. Мазкур беллашув 00:00да старт олади. 

"Биз ўзимизга ишонч, мустаҳкам ҳимоя ҳамда катта иштиёқ билан ўйнашни истаймиз. Мен "Реал"га муаммо туғдира олишимизга аминман. Франкфуртга кубок билан қайтишни истаймиз. 

Бензема ўйин натижасига таъсир кўрсата оладиган даражада яхши фазилатларга эга. У жарима майдони ичида ажойиб ҳаракат қилади. Шундай бўлса-да, Винисиус, Вальверде ва Родриго каби футболчиларни қўриқлай олсак, унга пас етиб келмайди. 

Биз қўрқмаймиз ва ҳар доим ўзимизга ишонамиз. Буни Европа лигасида ҳам исботладик. Муҳими, нима қила олишимизни биламиз. Бизда ажойиб жамоа бор", - деди немис клуби устози. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!