Аёл ҳакамларимиз ҳалқаро мусобақада ишлайди

Жорий йилнинг 10 март куни Тожикистоннинг Ҳисор шаҳрида аёллар ўртасида CAF U-17 халқаро турнири старт олади. 17 мартгача давом этадиган мусобақада 17 ёшгача бўлган Марказий Осиё аёллар терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Эътиборли томони, ФИФА ҳакамларимиз — Розиябону Юсупова (бош ҳакам) ва Зилола Раҳматова (ёрдамчи ҳакам) мазкур мусобақадага жалб этилган.

Ўйинлар Ҳисор шаҳрида жойлашган «Марказий» стадионида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!