Аёллар футболи. Ҳакамларимиз Жаҳон чемпионати доирасидаги Испания - Мексика ўйинида ишлайди
Эдита Миробидова ва Кристина Середа аёллар ўртасидаги U-17 Жаҳон чемпионатининг навбатдаги ўйинига тайинланишди
Ҳиндистонда давом этаётган 17 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг “C” гуруҳидан ўрин олган Испания - Мексика баҳсида ўзбекистонлик ҳакамлар ишлайди.
Учрашувда Эдита Мирабидова бош ҳакам вазифасини бажаради. Унга ватандошимиз Кристина Середа ёрдамчи ҳакам сифатида кўмаклашади.
Мазкур ўйин 15 октябрь куни соат 20:00 да старт олади.
Фикрлар