Айрим инсонларнинггина хоҳиш-истакларидан футболимиз зарар кўриши мумкин

Ёпиқ эшиклар ортида ўтган мажлисда футболимизга катта таъсир кўрсатиши мумкин бўлган воқеа муҳокама қилинмоқда. Хўш, жамоалар сони ошишидан кимга наф? Бундан ким ютқазади?

Очиғи, бу идеяни кўтариб чиққан инсонларнинг ташаббусини тушуниш мушкул. Деярли барча клубларимиз давлат бюджетидан молиялаштирилаётган бир пайтда бундан ким ютади? Ҳозирги формат бугунги ўзбек футболи учун энг идеал ечим. Ички биринчиликдаги кескинликнинг асосий сабаби ҳам аслида бемақсад жамоанинг йўқлиги билан боғлиқ. Эртага яна иккита клуб элитага қўшилса, биринчи навбатда интрига турнирни тарк этади. Кейин, Про лигада темп умуман йўқолади. Натижада, элитадаги жамоалар грандлар билан тўқнашувда мотивацияни йўқотади. Жамоаларимиз сони 14,16 ё 20 та бўладими, фарқи йўқ. Бу худди биргина локомотив тортиб кетаётган вагонлар сони аввал 14 та бўлган бўлса, ҳозир 16 тага етказилди дегани. Юк сони ошгани билан, Локомотивнинг тезлиги кўтарилмайди. Аксинча, бироз секинроқ ҳаракатлана бошлайди.

оцшуаоуцшоа3

Айнан шу масала борасида Диёр Имомхўжаев билан суҳбатлашдим. ПФЛ раҳбарининг позициясини тўлиқ қўллаб-қувватлаш керак деб ҳисоблайман. Сабаби, бугунги Суперлиганинг бу қадар томошабоп бўлиши, Про лигадаги интриганинг ортиб бораётганини самараси аслида. Кимдир ўйинлар сони кам эканлигини пеш қилиши мумкин, аммо беллашувлар сонини сунъий равишда ошириш эвазига ўйин сифатини тушириб юбориш мумкинлигини унутмаслик лозим. Бир мавсумда 90 дақиқа кураш остида ўтадиган 50 та баҳс тоза ўйин вақти 40 дақиқани ҳам ташкил этмайдиган 80 та матчдан кўра маҳаллий футболчиларга кўпроқ ўсиш имконини беради. Агар эътибор қилган бўлсангиз, жорий мавсумнинг деярли барча турида камида биттадан марказий учрашув юзага келди. Баъзи турларда бир йўла 3 ёки 4 та кескин қарама-қаршиликка гувоҳ бўлдик. "Навбаҳор" "Қўқон-1912" билан, "Пахтакор" "Сурхон" билан, "Насаф" "Локомотив" билан ўйинларда ўз-ўзидан очко йўқотгани йўқ. Етакчилар чемпионлик учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилган бўлса, аутсайдерлар Про лигага равона бўлмаслик учун "жанг" таклиф этди. Соддароқ қилиб айтганда, бугунги чемпионатдаги интриганинг асосий сабаби элитадаги жамоаларнинг сони 14 та эканлиги билан боғлиқ.

Кимдир янги номларни кашф этиш, ёшларга имкон беришни важ қилиб кўрсатиши мумкин. Балки бунда ҳақиқат бордир, бироқ барча нарсанинг табиийси сунъийсидан яхшироқ эффект беради. Ёриб чиқадиган ёшлар шундоқ ҳам яримта имкониятдан фойдаланиб кетаверади. Бу бутун бошли Суперлига формати ва иштирокчилар сонини кўпайтириш учун сабаб бўла олмайди. Айрим инсонларнинггина хоҳиш-истаклари учун давлат қарамоғидаги иккита клубни Суперлигага ўтказишдан футболимизга ҳеч қандай наф йўқ! Умид қиламанки УзПФЛ бу "курашда" ғолиб бўлиб чиқади.

Я . У

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
. мансур
21/09/2022 04:59
Жамоалар сонини 12 та қилиш керак, шунда Про-лигада ҳам интрига кучайиб, ўйинлар шиддатли ўтади. Ўйинлар сонини эса кубок ўйинларини уй-сафар тизимига ўтказиш, Лига кубоги ўйинларини тиклаш орқали ошириш мумкин
Gulomqodir Askhanov
21/09/2022 04:13
Иккита хусусий тадбиркорга ( команда ташкил этиб кушиб куриш кераk ) uмконият берсаларингчи канча еш футболчилар иш Билан таминланар Эди. Хали юрак
ютиб таваккал киладиган бизнесмен еки ташкилот ,акционер обш. Узбекистан еки бошка давлатда Булса