
Айтсак ишонмайсиз, бу тур "Пахтакор" мухлислар борасида "Навбаҳор"ни ортда қолдирди
30 сентябрь - 2 октябрь кунлари Суперлигада 21-тур ўйинлари ўтказилди. SPORTS.uz сайти анъанасига содиқ ҳолда тур мухлисларини тақдим этади.
Тур ўйинларига жами 31617 томошабин ташриф буюрди. Бу бир учрашувга ўртача 4516ни ташкил қилади.
Энг кўп мухлис Тошкентдаги “Пахтакор” – “Сўғдиёна” беллашувида қайд этилди - 10270. Айтиш керакки, бу "шерлар"нинг чемпионлик ўйини бўлди. Шу боис беллашув атрофидаги бошқа воқеликлар боис ишқибозлар ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ташриф буюришди.
Энг кам ишқибозлар ҳам Тошкентда. “Бунёдкор” – “Бухоро” баҳсини 615 томошабин бевосита ўйингоҳдан кузатди.
Бу тур "Навбаҳор" ўз майдонида "Динамо"ни қабул қилди. Эътиборлиси, Намангандаги ўйинга Андижон ва Тошкентдаги учрашувларга қараганда кам ишқибоз келди.
Қуйида 21-турда энг кўп мухлислар ташриф буюрган ўйинлар кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин:
ПАХТАКОР – СЎҒДИЁНА 3:0. 10270 томошабин
АНДИЖОН – СУРХОН 2:1. 5413 томошабин
НАВБАҲОР – ДИНАМО 1:0. 5332 томошабин
АГМК – НАСАФ 2:1. 3852 томошабин
ҚЎҚОН-1912 – МЕТАЛЛУРГ 2:3. 3655 томошабин
ҚИЗИЛҚУМ – ЛОКОМОТИВ 1:1. 2480 томошабин
БУНЁДКОР – БУХОРО 1:1. 615 томошабин
Комментарии
Navbahorni orta qoldirmadi muxlislar futbol kurgani emas konsert kurgani kirishgan
Navbaxordayam paxtakordek pul bulganda navbaxor kamida osiyo kuchli 5 likda yurgan kamanda bulardi
Хуп футбол учрашуви давомида уша 20-30 талаб йигитчаларни кулидаги таркатилмай колган читаларни кайси ахмок хисоб-китоб килади, тугрида буни кимга кераги бор.
Демак мухлислар ташрифи сони курук тахминлардан иборатлиги хам кундек равшан.
1 - таймдан сунг(лотерия тиражи тугагач) эса ФАНКЛУБ а'золари ва шуринг кургур ИИБ ходимларидан бошка хеч ким колмаслигини яширишни хеч хам иложиси йук.
АЙТСАК ИШОНМАЙСИЗ ))) - эмиш, лоф хам сал эви биланда хурматли АДМИНЖОНЛАР.
Албатта Пахтакор чемпион.
Хеч ким шахсан мен Пахтакор чемпионлигига шубха килмадим.
Этибор берган булсангиз мен мухлислар ташрифи ма'лумотлари хакида сал ошириб хабар берган админлар хакида ёздим. Уз фикрингиз б/н хаммага узингизни кимлигингизни фош килишингиз яхши эмас.
Исмингизга хос ва мос инсон булинг.
Сиздан "тур рамзий терма жамоси" темасига кириб фикрлар б/н танишиб чикишингизни сураган булардим.