Айёр, бир футболчига суянган ва биз учун ноқулай Исроил! Плей-оффдаги рақибимизни таҳлил қиламиз

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси жаҳон чемпионатининг нимчорак финалига йўл олганидан хабарингиз бор. Плей-оффнинг биринчи босқичида ёшларимизга исроиллик тенгқурлари қаршилик қилади. Хўш, рақиб ҳақида қандай маълумотга эгамиз? Унинг кучли томонлари нимада? Етакчи футболчилари ким? SPORTS.uz Исроил терма жамоаси ўйинини таҳлил қилади.

Ўйин услуби қандай?

Офир Ҳаим Исроил ёшлар жамоасини иккинчи рақамда тўп суришга мўлжалланган ўйин схемалари асосида шакллантирган. Классик - 4-2-3-1. Битта ижодкор плеймейкер, марказда яширин ҳужумчилик қилишга қодир ярим ҳимоячилар тандеми ва 4 ҳимоячи. Олдинда эса баланд бўйли жисмонан бақувват форвард. Жамоа 2-3 техникаси кучли йигитларнинг креатив ҳаракатлари ва орқадаги ҳимоячиларнинг бехато ўйинига таянади.

лдфққш

Европа вакиллари яхши жисмоний тайёргарликка эга. Баланд бўйли футболчилар стандарт вазиятларда жуда фоал. Керакли паллада чуқур ҳимоялинишни ҳам яхши ўзлаштирган. Баҳс давомида темпни пастроқ ушлаб туриш орқали, асосан позицион ҳужумлар уюштиришга уринади. Шу тариқа, таркибидаги тезкор футболчиларнинг йўқлигини тўлдиради.

Рақибнинг тактикаси бизнинг 3 та марказий ҳимоячига асосланган услубда ўйнайдиган жамоалар учун бир нечта қулайлик яратади. Масалан, рақибнинг ягона соф марказий ҳужумчисини 3 та мудофаа вакили қўриқлайди. Қанотдаги ярим ҳимоячилар эса лотареаллар билан биргаликда, қанот ярим ҳимоячиларимизнинг босимига дуч келади.

5 химоячи

Афсуски, бу ўйинни сардормиз – Умарали Раҳмоналиев сариқ карточкалари кўпайиб кетгани боис, ўтказиб юборади. Айнан шу фактор, Равшан Ҳайдаровни бошқа ўйин схемасини танлашга мажбур этиши мумкин. Сабаби, “Рубин” аъзоси майдон марказида деярли икки футболчининг вазифасини бажаришига одатланганмиз.

Раҳмоналиев нафақат ҳимоядан тўпни олиб чиқиб кетишда, балки тезкор қарши ҳужумларда ҳам асосий фигуралардан бири эди. Бундан ташқари, рақибни ҳужумларини марказда барбод этиш, жамоавий прессинг ва бошқа кўплаб ўйин элементларида унинг иштироки жамоага яхшигина устунлик тақдим этган. Умарали ўйинда иштирок эта олмагани боис, унинг позициясида бошқа бир футболчи худди шунча ҳажмдаги ишни у сингари профессионал уддалаши сўроқ остида қолмоқда.

Рақибнинг асосий кучи ярим ҳимояда эканлигини ҳисобга олсак, Ҳайдаровда 4-2-3-1 схемасига мурожаат этиш варианти ҳам мавжуд. Ёдингизда бўлса, Янги Зеландия билан баҳснинг иккинчи бўлимида айнан шу схема бизни мағлубиятдан қутулиб қолишимиз учун кўмак берган эди.

4 ршьўнфсрш

Агрессив прессинг ўрнини, тўп назорати ва ўйиндаги устунликка алмаштиришни истасак, 4-2-3-1 схемаси яхши танлов, бироқ у рақибнинг ўта ҳавли икки футболчиси учун қўшимча бош зоналар очилишига сабаб бўлиши мумкин. Ҳайдаровнинг танлаган схемаси ўйиннинг қандай боришига тўғридан-тўғри таъсир қилади.

Эътиборли томони, Исроил ҳимоядан ҳужумга ўтаётганда майда пасларга ҳар доим ҳам урғу бермайди. Агар рақиб прессингни кучайтирса, иккинчи қаватдан узатмалар орқали олдинга ўтишга интилади. Вазиятдан келиб чиқиб, Исроилда ўйинга мослашиб кетиш иммунитети яхши шаклланган. Катта эҳтимол билан нимчорак финалдаги ўйин темпини бизнинг ҳамюртларимиз белгилаб беради. Исроил эса иккинчи рақамда ўз омадини синаб кўради.

Асосий футболчилари ким?

цоупоцшуп

U-20 терма жамоамизнинг ЖЧ гуруҳ босқичидаги ўйинларини таҳлил қилар эканман, ҳали бирорта беллашувда ёшларимиз бу қадар етакчиларга боғланиб қолган жамоа билан тўқнаш келмаганини алоҳида эътироф этиш лозим. Бугунги Исроил марказий ҳужумчи – Дор Тургеман (9 рақам) ва плеймейкер вазифасини бажарувcи Ҳалаили (7 рақам) атрофида қурилган десак, муболаға бўлмайди. Бири реализация бобида чинакам қотил ижрочи бўлса, иккинчи кичик эпизодларда рақибдан чаққонроқ чиқиш бобида беназир.

халаили

Айнан бу йигитларни мудофаа вакилларимиз қай даражада қўриқлай олиши баҳс натижасига тўғридан-тўғри таъсир қилади. Агар улардан ҳеч йўқ биттасини персонал ўйинда ёпиб ташлай олсак, Исроил деярли қуролсизлантирилган бўлади. Дор баланд бўйли, яхши тезликка эга. Иккинчи қаватда жуда фаол. Шунингдек, керакли паллада ортга қайтиб ҳимоячиларга ёрдам беради. 186 см бўйга эга форвард 90 дақиқа давомида ҳимоячиларимизни тер тўкишга мажбур қилади. Ҳалаили эса креатив, ижодкор ва эркин ярим ҳимоячи. У ўрни келса, қанотга кўчиши, Дорнинг ўрнида марказий ҳужумда ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Кучсиз ва кучли томонлари нимада?

Асосий устунлик бу яхлит механизмга айланган жамоавий ўйин. Тўғри, майдондаги барча йигитларнинг даражаси бир хил эмас, бироқ улар бу камчиликни меҳнаткашлик ва кучли иштиёқ эвазига компенсация қилишга муваффақ бўлади. Бежизга улар, Европа чемпионатининг финалига қадар етиб боргани йўқ. Айнан 90 дақиқа давомида юқори концентрация билан тўп сургани боис, жамоа ўзидан техник ва тактик томондан кучли бўлган рақибларни енгишни уддалаган. Ўзбекистонга U-20 билан баҳс улар учун яхшигина муаммо туғдириши аниқ. Сабаби, Ҳайдаров жамоаси биринчи рақамда ҳам, иккинчи рақамда ҳам бирдек яхши ўйин кўрсатишга қодир. Бу вазиятдан келиб чиқиб, учрашувнинг боришини ўзгартириш имкониятини тақдим этади. Барчаси бош мураббийимизнинг ўйинга қандай стратегия танлаши билан боғлиқ.

офир324234

Шу ўринда яна бир муҳим факторга эътибор қаратишимиз шарт. Исроил U-20 жамоаси руҳий босим уюштириши, ўйин темпини пастроқ ушлаш учун турли айёрликларга қўл ургани кичик мундиалдаги ўйинларда бир неча бор кўзга ташланди. Рақиб футболчиларининг провокациясига учмаслик, ортиқча эмоцияга берилмаслик ғалаба калити сифатида хизмат қилади. Шундай экан, баҳс давомида йигитларимиз совуқ мия ва қайноқ юрак билан тўп суришга мажбур. Сабаби, ўйин борасидаги бир нечта факторлар борасида биз рақибдан кучлироқмиз. Шунчаки, буни майдонда исботлаш даркор.

Жамоалар имконияти қандай?

Abbos

Обьектив олиб қаралса, имкониятлар 50/50. Исроил термасининг ўйин услуби, имкониятлари ва бошқа кўплаб омиллар сабабли тарози палласи бироз биз томонга ўтиши мумкин. Қоғозда рақибдан кучлироқ эканлигимиз аниқ, аммо буни майдонда исботлаш катта кучни талаб этади. Равшан Ҳайдаров жамоаси Осиё чемпионатида бир неча бор характер кўрсатганига гувоҳ бўлдик. Жуда ёмон бошланган ЖЧда ҳам йигитлар бурилиш ясаб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритишга эришди. Бу ўйинда айнан ўша кучли руҳий тайёргарлик бизга ҳар қачонгидан кўпроқ керак. Олдинда, 90  балки 120 дақиқа кескин қарама-қаршилик бизни кутмоқда. 

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dolche& Gabana
30/05/2023 13:08
Еврейлага карши бор кучи билан уйнаш керак дунени 60/70% ахолиси бугун узбекистонга болеть килади так что мусулмон давлатлари учунам олга УЗБЕГИМ
&
Salimjon Xolboyev
30/05/2023 21:54
Bugun sizlarni butun Oziyo qoʻllab quvvatlaydi... Omad yigitlar
&
Dili
30/05/2023 14:00
Худо хохласа галаба бизники Узбекистан олга омад санга Бир бугун йигитлар узларингни курсатинглар
&
Alijon
30/05/2023 12:25
Alloh yigitlarimizning yuzlarini g'alaba bilan yorug' qildin omin!
Pardayev Shavkat
31/05/2023 00:40
Таҳлил яхши. "лотареал" эмас, латерал
wwwww WWWWWWW
30/05/2023 22:28
ALLOH o'zi musilmonlarga nusrat bersin! Yigitlar aqil bilan ittifoqlikda va xissiyotlarga berilmasdan o'z o'yinlarini namoish qilishsa IN SHA ALLOH g'alabaga erishamiz...
Qosimjon musayev
30/05/2023 17:46
Olga yigitlar bularni yutishimiz kerak
&
● 10 ●
30/05/2023 12:57
Бугун йигитларимизни дуоларимиз билан куллаб-кувватлаб турамиз.
Биз сизларга ишондик ва ишонишда давом этамиз.
Сизларни хар бирингиз ажойиб футболчи эканликларингизни бутун дунё куриши керак.
Бушашманглар укаларим.
&
Олға насаф
30/05/2023 12:53
Йигитларимиз яхудийлар провакациясига учмасдан, бирлашиб ўйнашса албатта ютамиз Худо хохласа.
&
● 10 ●
30/05/2023 13:03
Футболчиларимиз бугун жуда хам катта синовдан утишлари пешоналарига ёзилган экан.
1. Яхудларга карши. Яъни дин томондан. (Турли провакациялар, гап-суз дегандек)
2. Спорт принцпларига риоя килган холда галаба козониш.
Мени фикримча, футболчиларимиз узларини уйинини уйнашсалар бемалол галаба киламиз.
Йигитларимизни Аллохимни узи кулласин.
&
Alijon
30/05/2023 12:25
Alloh yigitlarimizning yuzlarini g'alaba bilan yorug' qildin omin!
&
Alijon
30/05/2023 12:25
Alloh yigitlarimizning yuzlarini g'alaba bilan yorug' qildin omin!
Pardayev Shavkat
31/05/2023 00:44
Омин !!!