Азамат Абдураимов бошқарувидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади
Ads

Мазкур мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида Азамат Абдураимов шогирдлари бир қатор мусобақа ҳамда ўртоқлик учрашувларида майдонга тушмоқда. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 20-26 август кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида ўтадиган “Star Way” номли Валентин Иванов хотира-турнирда иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик. Мазкур мусобақада Туркия, Сербия, Россия ҳамда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Ушбу мусобақа олдидан Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентда қисқа йиғин ўтказади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бериб ўтди.

Бугундан машғулотларга киришган Азамат Абдураимов шогирдлари 19 августга қадар пойтахтимизда йиғин олиб боришади ва сўнгра Москвага йўл олишади.

Йиғинда иштирок этаётган футболчилар рўйхати:

Исм-фамилия

Амплуа

Клуб

Ҳусанжон Маҳмудов

Дарвозабон

Пахтакор

Бекнур Пармонов

Дарвозабон

Насаф

Асрор Кенжаев

Дарвозабон

Спартак

Суннатила Поёнов

Ҳимоячи

Пахтакор

Азизжон Тошкенбоев

Ҳимоячи

Локомотив

Вазген Погосян

Ҳимоячи

Пахтакор

Миркомил Абдураззоқов

Ҳимоячи

Пахтакор

Кирилл Тодоров

Ҳимоячи

Пахтакор

Александр Зевадинов

Ҳимоячи

Бунёдкор

Азиз Асадов

Ҳимоячи

Бунёдкор

Тоҳир Тўхтасинов

Ҳимоячи

Бунёдкор

Мухриддин Пазилдинов

Ярим ҳимоячи

Пахтакор

Абдуқодир Ҳусанов

Ярим ҳимоячи

Бунёдкор

Алишер Хайруллаев

Ярим ҳимоячи

Насаф

Диёр Иномов

Ярим ҳимоячи

Спартак

Риан Исламов

Ярим ҳимоячи

Нефтчи

Нодир Абдураззоқов

Ярим ҳимоячи

Чирчиқ ОЗК

Жасур Аҳмедов

Ярим ҳимоячи

Спартак

Жасур Убайдуллаев

Ярим ҳимоячи

Насаф

Элёр Юлбарсов

Ярим ҳимоячи

Насаф

Сардор Ҳожибоев

Ҳужумчи

Пахтакор

Рустам Турдимуродов

Ҳужумчи

Пахтакор

Шаҳзод Акрамов

Ҳужумчи

Насаф

Облоёр Раҳматов

Ҳужумчи

Нефтчи

Сарвар Баҳодиров

Ҳужумчи

Яшнобод