Азар, агар шу жамоага ўтсанг, билиб қўйки хоинсан!

“Реал”да ўзини кўрсата олмаётган Эден Азарга “Арсенал” харидор бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Унга кўра, “канонирлар” футболчининг агентлари билан бўлажак трансфер бўйича музокара бошлаб юборган.

Бу хабар “Арсенал”нинг ашаддий рақиби бўлган “Челси” мухлисларини жунбушга келтирди.  Улар агар Азар Микель Артета таклифини қабул қилса, хоин бўлишини уқтирмоқда.

Маълумки, Азар “Реал”га келгунга қадар “Челси”нинг асосий юлдузларидан бўлган. “Аристократлар” ҳамон уни ортга қайтишини истайди. Бироқ, клубга қўйилган таъқиқ бу трансферга имкон бермаяпти.

Азарнинг ўзи анчадан бери “Реал”да қолишни истаётганини айтиб келмоқда. Бош мураббий Карло Анчелотти эса, унга келаси мавсум суянмаслигини билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!