Азар: "АПЛ жисмонийроқ, Ла Лига эса техник жиҳатдан кучли"
Бельгия миллий жамоасининг собиқ футболчиси Эден Азар Англия ва Испания чемпионатлари ўртасидаги фарқ ҳақида фикр билдирди.
Азар фаолияти давомида "Челси" сафида Премьер-лигада, шунингдек "Реал Мадрид" таркибида Ла Лигада тўп тепган.
"АПЛ ва Ла Лига? Уларнинг ўйин услуби турлича. Премьер-лига жисмоний жиҳатдан оғирроқ — сен ҳеч қачон югуришни тўхтатмайсан. Ла Лига эса техник жиҳатдан кучлироқ. “Реал”да сен ўйинни назорат қилишинг мумкин, аммо Премьер-лигада бундай имконият йўқ — сен 90 дақиқа давомида тўлиқ тезликда ўйнашинг керак", — деди Азар "The Guardian" нашрига берган интервьюсида.
Эден Азар 32 ёшида фаолиятини якунлади. У “Реал”даги омадсиз даврдан сўнг футбол билан хайрлашди. Бельгиялик футболчи энг яхши ўйинини айнан “Челси” сафида намойиш этган.
Фикрлар