Азар АПЛнинг энг кучли жамоаси қайсилигини айтди
Ads

Лондоннинг "Челси" клуби вингери Эден Азар АПЛнинг 16-турида "Манчестер Сити" (2:1) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди.

“Айниқса, “Вулверхэмптон”га қарши баҳсда учралган мағлубиятдан сўнг ушбу ғалабанинг қўлга киритилгани жуда муҳим эди. Бу жуда қийин ўйин бўлди, асосан биринчи бўлимда. Бироқ, иккинчи бўлимда биз ўйин тизгинини ўз қўлимизга олдик ва ҳақли ғалабага эришдик. Биз мухлисларимиз ва раҳбарият учун бундан кейин ҳам ғалаба қозонишда давом этмоқчимиз.

Шу куни ажойи ҳисларни бошдан кечирдик, чунки биз Англиянинг энг кучли жамоасини мағлуб этдик”, - дейди бельгиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” шу куни “Сити”нинг жуда узоқ вақтдан буён давом этиб келаётган мағлубиятсиз сериясига барҳам берган эди.

Минбар

Барча блоглар