Азар АПЛнинг энг яхши футболчилари кимлигини айтди
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби етакчиси Эден Азар премьер-лиганинг энг зўр футболчилари кимлигини айтди.

“Кимдир энг зўр футболчи энг кўп гол урган футболчи бўлиши керак деб ҳисоблайди, яна кимдир эса бунга қўшилмайди. Ҳозир мен ҳам ёмон ўйин кўрсатмаяпман, лекин мени чемпионатнинг энг яхши футболчиси деб айтишадими ёки йўқ бунинг менга фарқи йўқ. АПЛда яхши футболчилар кўп. Агуэро, де Брюйне, Салоҳ. Бизда эса шулар қаторига кирадиган Нголо Канте ўйнайди”, - дейди бельгиялик футболчи.