Азар бир неча ҳафта майдонга тушолмайди
"Боруссия" Дортмунд ярим ҳимоячиси Торган Азар жароҳати сабаб бир неча ҳафтага сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, бельгиялик футболчи Бундеслиганинг 1-туридан ўрин олган "Боруссия" Мюнхенгладбахга (3:0) қарши бўлиб ўтган баҳсда жароҳат олган. У ушбу беллашувнинг 19-дақиқасидаёқ захирага олинган.
Азар ўтган мавсум “Боруссия” Дортмунд сафида жами 36 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та гол ҳамда 14 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар