Азар еттинчи рақамни "Реал"да қандай олганди?

"Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азар Мадрид клубига ўтганидан сўнг қандай қилиб рақам танлагани ҳақида гапириб берди.

"Еттинчи рақамда Мариано тўп сурар эди. Ундан номерини сўрашни хоҳламадим, чунки бундай қиладиганлардан эмасман.

Ўнинчи ва ўн еттинчи рақамларнинг ҳам эгалари бор эди. Шундан сўнг 50-рақамни олишга қарор қилдим, бироқ 25 дан юқори бўлган рақамларда тўп суриш мумкин эмас экан. Кейин эса клуб Марианодан еттинчи рақамни менга беришини сўраган эди", - дейди Азар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!