Азар фаолиятини якунлаши мумкин
Эден Азар фаолиятини 32 ёшида якунлаши мумкин. Бу ҳақда "As" нашри хабар берди.
"Реал" билан шартнома бекор қилинганидан кейин ҳам Азар ўзига янги клуб топа олмади. Бельгиялик укаси Килиан ўйнайдиган Моленбек ва "Интер Майами"нинг таклифларини рад этган. Азар 30 июндан бери эркин агент ҳисобланади.
Қайд этилишича, Азарнинг янги клуб топишдаги қийинчиликлари "Реал"да ўйнаган вақтида кўплаб жароҳатлар олгани ва ўйин амалиётининг камлиги билан боғлиқ.
Бундан ташқари, футболчи ва унинг оиласи Испанияда ўзларини қулай ҳис қилмоқда ва Мадридда қолишни исташади, бу эса белгиялик футболчини фаолиятини якунлашга мажбур қилиши мумкин.
Фикрлар