Азар ҳеч ким кутмаган жамоага ўтишни ўйламоқда

“Реал” ёзги трансферлар вақтида бир неча футболчилар қаторида Эден Азарни ҳам сотиб юборишни режалаштирмоқда. Бельгиялик ҳужумкор футболчи ўзига билдирилган ишончни оқлай олмайди ва асосий вақтини жароҳатлардан даволанишга сарфлаб юборди.

Олдинроқ, “Челси” Азарни ортга қайтаришга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Энди А Серия варианти пайдо бўлди.

Маълумотларга қараганда, Жозе Моуриньо бошқарувига ўтадиган “Рома” ёзда Азарни ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Римликлар бельгиялик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни истаяпти.

Ҳозирча, Азар бу борада бир қарорга келгани йўқ. У таклифларни ўрганиб чиқмоқда. Азар жорий мавсумда 14 та учрашувда қатнашиб, иккита гол урди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!