Азар ҳужумда ўйнашга рози, фақат...

Лондоннинг "Челси" клуби етакчиси Эден Азар ҳужум чизиғида ўйнашга рози, лекин марказдан кўра кўпроқ қанотда ўйнамоқчи.

“Тўғрисини айтсам, менга ҳужум чизиғида ўйнаш ёқиб қолди. Бироқ, “Барселона” каби жамоаларга қарши баҳсда бу бироз қийинроқ. Тўпга жуда кам тегасан. Мен ўйин давомида 25 марта тўпга тегиндим ва шуларнинг 15таси голли вазият эди.

Бундан ташқари мен Пикега қарши ҳаводаги курашларнинг аксариятида ғолиб чиқдим. Бу эса жуда яхши. Агар танлаш имконияти берилганида мен учрашувнинг сўнгги 10 дақиқасида ўтказган қанотда ўйнашни танлаган бўлардим”, - дейди бельгиялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!