Қирғизистонда йил мураббийига айланган Ислом Аҳмедовга жиддий таклиф бор

Хабарингиз бор, Қирғизистон премьер-лигасида “Абдиш Ата” клубига бош мураббийлик қилган Ислом Аҳмедов жамоани ўтган йили ва бу йилги мавсумда мамлакат чемпионлигига айлантира олди. Лекин яқинда ушбу клубни тарк этгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Шартномаси якунлангач, раҳбарият билан дўстона хайрлашди. Ҳозирда мутахассис хордиқ чиқармоқда.

Яқинда Sports.uz сайтига берган интервьюсида уни хизматига жиддий таклиф борлиги ҳақида айтганди. Маълум бўлишича, Ислом Аҳмедов билан ҳамкорлик қилишни Қирғизистоннинг бошқа бир клуби истамоқда.

Чемпион мураббий ҳозирча таклиф билан чиққан жамоа номини ошкор қилишни истамади. Лекин музокаралар давом этмоқда. Тез орада барча масала ҳал бўлиши кутилмоқда. Афтидан, ҳамюртимиз яна Қирғизистон чемпионатида ишлайдиган кўринади. 

Эслатиб ўтамиз, Ислом Аҳмедов 2024 йилда Қирғизистоннинг энг яхши мураббийи сифатида алоҳида эътироф этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Pardayev Shavkat
29/12/2024 23:26
Авғонистон термасини бошқарар экан дегандингларку.
Javlon Bro
30/12/2024 00:03
U Usmon Toshev edi bu boshqa