Азар: Кўпроқ ўйнамоқчиман
"Реал"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эден Азар Мадрид клубида кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳлаётганини тан олди.
"Ҳозир қийин вақт, чунки мен ўйнашни хоҳлайман, лекин менга етарлича имконият берилмаяпти. "Реал" Мадридда ўзимни яхши ҳис қиляпман, бироқ ўзим хоҳлаганимдан камроқ дақиқа ҳаракат қиляпман.
Ўйин амалиётига эга бўлсам, ўзимни яхши кўрсатишга ҳаракат қиламан. Мен қийин вазиятга тушиб қолдим, аммо буни енгиб ўтаман", - дея Азарнинг сўзларини келтиради "Marca".
Фикрлар