Азар Мбаппенинг “Реал”га ўтмаганидан нега хурсанд бўлди?
"Реал" Мадриднинг бельгиялик ярим ҳимоячиси Эден Азар журналистлар билан суҳбат чоғида Килиан Мбаппенинг “қаймоқранглилар” сафига ўтмаганидан хурсанд эканлигини яширмади.
Азарнинг таъкидлашича, Мбаппе келганида, унинг асосий таркибга кириши янада қийинлашган бўларди. Шунинг учун, Эден франциялик футболчи ПСЖда қолишга қарор қилганидан хафа эмаслигини билдирди.
“Мен “Реал”да қоламан ва барчага қандай футболчи эканлигимни исботлайман”, — дейди Азар.
Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппе ёзги трансфер ойнаси пайтида "Реал"га ўтиши мумкин эди, аммо Париж клуби билан шартномани узайтиришни маъқул кўрди.
Ҳужумчининг ПСЖ билан янги шартномаси 2025 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.
Фикрлар